25 July 2015
15:46 - Россия ва Япония совуқ уруш ичида, сабабчиси яна Абдураҳим Пўлат

Маълумки, Иккинчи Жаҳон Урушида мағлубиятга учраган Япониянинг асосий қисмини АҚШ, Курил оролларини эса СССР босиб олганди. Кейинчалик АҚШ Японияга тўла мустақиллик берди, Япония мустақил бўлишдан ташқари, дуёнинг энг фаровон мамлакатларидан бирига айланди.


Курил ороллари муаммоси эса ҳалигача муаммолигича қолмоқда. Япония умумий узунлиги 1 минг километр бўлган 56 оролдан ҳалигача умидини узгани йўқ, айнан шу ороллар муаммоси битмагани туфайли, ҳалигача расман СССРнинг меросхўри ҳисобланадиган Россия билан Япония расмий тинчлик шартномаси имзолаганлари йўқ. 1956 йили уруш битгани ҳақида ҳужжат имзоладилар, холос.


Японлар руслар билан яхши алоқада бўлиб, секин-аста Курил оролларини қайтариб олиш орзуси билан яшардилар. Ельцин президент бўлган замонда жараёнлар японларнинг орзуси йўналишида кетаётгандек бўлди. Бу жараёнлар Путин ҳокимиятга келгандан кейин ҳам давом этди, ҳатто 2003 йилининг бошида “Россия-Япония ҳаракатлар режаси” номли ҳужжат имзоланди. Лекин секин-аста кўриндики, Путин бор экан, Россия Курилл оралларини қайтаришни қўйиб туринг, эски Совет империясини у ёки бу шаклда тиклаш билан овора бўлади.


2008 йили Гуржистон-Россия уруши вақтида ва ундан кейин Ғарб тўла Гуржистон томонида бўлди. Аммо, Япония четда турди, чунки, у ҳали ҳам Россиянинг Курил ороллари масаласида юмшашини кутарди. Айнан ўша пайтда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақола эълон қилди. У ўзбек тилида “Ҳаракат” журналининг 2008 йил 4-чи сонида (http://www.harakat.net/harakat/?id=826) ва рус тилида русларнинг centrasia.ru ва гуржиларнинг Грузия-Online (http://www.apsny.ge/analytics/1252608051.php) сайтларида эълон қилинган. Мақоланинг номидан кўриниб турибдики, Россия-Гуржистон уруши ҳеч кимнинг ақлига ҳам келмайдиган шаклда таҳлил қилиниб, Кенигсберг-Курил муаммоларига боғланган. Мақоланинг сралавҳасиёқ ҳамма нарсани кўрсатиб турибди, шундай бўлса у ердан биргина иқтибос келтирамиз:


“Русларнинг “Мудофаанинг энг яхшиси ҳужумдир” деган мақоли бор. Россиянинг ҳозирги ҳукмдорлари шундан келиб чиқиб, Кенигсберг ва Курилга даво қиладиганлару татар, бошқирд ва бошқа халқларнинг мустақиллик курашчиларини Гуржистонда куч намойиш қилиш йўли билан қўрқитмоқчилар, сустирмоқчилар.

Демак, бугун гуржилар ахир бир кун Кенигсберг ва Курилга даво қиладиганлар ва Россиядан мустақил бўлишни орзу қилаётган халқларга қарши қаратилган тўқмоқнинг илк зарбаларини олмоқдалар холос. Шунинг учун, аслида, гуржиларни биринчи навбатда ўшалар дастаклаши керак. Россия ичидаги миллатлар қўрқув остида овоз чиқараролмаётганларини тушуниш мумкин, аммо бу масалада Германия ва Япония етарлича жонбозлик кўрсатмаётганини тушуниб бўлмайди.”


Ҳеч шубҳа йўқки, Абдураҳим Пўлатнинг бу сўзлари Германия ва Япония раҳбарларига етказилган. Донбассда бошланган Украина-Россия уруши масаласида Германияни қўйиб турайлик, Япония очиқчасига Ғарбни қўллаб қувватлаётгани, санкцияларга қўшилгани бунинг исботидир.


Шу кунларда Владимир Путин Ғарбнинг санкциялари остида ағир аҳволда қолганини яшириш учун ўзини Украинадаги урушнинг ғолиби қилиб кўрсатишга уриниш билан овора экан, бу сафар очиқча Ғарб тарафидан бўлган Японияга ҳам тиш кўрсатиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Мудофаа вазири Шойгу Курил оролларидага ҳарбий базаларни кучайтириш ҳақида гапирмоқда, Бош вазир Дмитрий Медведев эса Курилга боришини эълон қилди. ва ҳоказолар. Япония булар ҳақида Россияга норозилик ноталари берди, баёнотлар эълон қилди ва қилмоқда. Яъни бу икки мамлакат совуқ уруш ичида.


Ҳозир Ғарб Россия-Украина конфликтида якдиллик билан Украина тарафида турибди, санкциялардан ташқари Россияга ҳарбий босим ҳам бошланди. Япония ҳам Ғарб билан бирга. Натижа аниқ – СССР каби, Россия Федерацияси ҳам парчаланиб кетади. Курил ороллари ва балки ундан ҳам кўпроқ ҳудудлар, масалан, Сахалин Японияга ўтади, ҳозир Калининград деб аталаётган Кенигсберг ҳам русларнинг қўлидан кетади.