24 July 2015
10:04 - Туркиянинг ҳарбий учоқлари Сурияда ИШИДни нишонга олиб бомбалади
Туркиянинг расмий давлат Анадолу Агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида айтилишича, Туркия ҳарбий ҳаво кучларининг F-16 маркали 3 учоғи Сурияда ИШИДга тегишли 3 объектни бугун кечаси бомбалади. Бу ҳужум кеча Бош вазир Аҳмад Довудўғли раҳбарлигида йиғилган Хавфсизлик Кенгашида олинган қарорлар доирасида амалга оширилган эмиш.

Хабарда ҳужумга оид бошқа тафсилотлар йўқ. Аммо, бир нарса аниқ, Туркия ИШИДга қарши уруш бошлади. Сўнги кунларда Туркия ва АҚШ расмийлари ИШИДга қарши уруш масалаларини муҳокама қилишаётгани айтилганди. Балки, энди Туркия ҳам АҚШ раҳбарлигидаги коалицияга кирар.