13 July 2015
21:44 - Қозоғистоннинг собиқ бош вазири суд қилинади, Ўзбекистонда бундай қилиб бўлмайди

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги билдиришича, Қарағанда вилоятининг прокурори собиқ Бош вазир Серик Аҳметов (расмда), вилоятнинг собиқ ҳокимлари Б.Абдишев ва М.Смагулов ҳамда яна бир қатор мулозимлар устидан очилган ишлар бўйича терговни битириб, бу ишларни судга жўнатибди. Масалан, собиқ бош вазир Серик Аҳметов катта миқдорда пора олишда айбланмоқда.

Бундай ишлар қилиш қозоқларнинг шахсий иши, дейди мухбиримз, аммо бизда бундай қилиш мумкин эмас. Чунки, бизда бош порахўр – давлат раҳбари Ислом Каримнинг ўзидир. Демак, бошқа порахўрларни қамашга бошласак, охир-оқибат Ислом Карим ҳам қамалиши керак. Ўзбекистон Конституциясига кўра эса, жорийдаги президенти қамаш мумкин эмас. Демак, бироз кутиш керак бўлади. Ислом Карим президентликдан кетишиними? Йўқ, Конституцияга ўзгариш киритилишни.