13 July 2015
19:19 - Битта кризис битди: Юнонистон ва Европа Бирлиги юнонларнинг қарзи ва келажак хусусида келишдилар

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, кечаси билан давом этган 16 соатлик Еврозона лидерларининг йиғилишида ЕИ ва Юнонистон ўртадаги кризис ҳозирги босқич учун ҳал этилибди. Юнонистон еврозонадан чиқмасликка, бўйнидаги қарзлар бўйнида қилишига, моливий ва иқтисодий соҳада ЕИ талаб қилаётган жиддий молиявий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга рози бўлгач, ЕИнинг молиявий структуралари унга яна катта қарз беришга рози бўлганлар. Айни замонда, Юнонистон давлатининг 85 миллиардлик (евро ёки доллар) активлари ЕИ назорати остига ўтади.

Юнонистон битта масалада ғалаба қозонибди. ЕИнинг талаби билан бир қатор йирик давлат компанияларини хусусийлаштиришдан олинадиган 50 млрд евро Юнонистоннинг ўзида қолади.

Юнонистонга бериладиган янги қарзнинг миқдори қанча эканлигини ҳозирги хабарлардан тушуниш қийин. Аммо, гап 85 млрд евро, яъни Ўзбекистоннинг 8 йиллик бюджетининг даромад қисмлари йиғиндисига тахминан тенг бўлган пул ҳақида кетаётганга ўхшайди.