13 July 2015
08:26 - Эрон ва Юнонистон бўйича Вена ва Брюсселда қарорлар бугун эрталаб олиниши кутилмоқда
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Венада Эрон ва “Олтилик” Эроннинг ядровий программаси бўйича, Брюсселда эса Еврозона саммити Юнонистонга бериладиган молиявий ёрдам бўйича қарор қабул қилиши керак.

Венеда ҳам, Брюсселда ҳам, ҳамма нарса яхши кетаётгани, қарорлар маҳаллий вақт билан бугун эрталаб олиниши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Эрон “Олтилик”нинг талабларини бажаришга тайёр эмиш, шартнома имзоланиши билан ўзига қарши Ғарб томонидан киритилган санкциялар дарҳол бекор қилинишини истаётганмиш.

Юнонистон эса, еврозонадан чиқишни энди ўйламаётган ҳам эмиш, ҳал қилинмаган нарса – юнонларга қанча янги ёрдам беришмиш.

Иккала шаҳарда ҳам музокралар ярим кечадан кейин ҳам давом этгани айтилмоқда.