12 July 2015
19:50 - Эрон-“Олтилик” ва ЕИ-Юнонистон музокараларида ечим топилганга ўхшайди
Жаҳон ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Эроннинг ядровий программаси бўйича Эрон ва “Олтилик” номи олган АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия, Буюбритания давлатларнинг Европа Иттифоқи вакилининг ҳам иштирокида олиб бораётган музокаралари ниҳоясига етганга ўхшайди. Вена шаҳридаги Austria Center Vienna номли кўргазмалар марказида Эрон-“Олтилик” шартномасини имзолаш маросимини ўткакзиш учун зал ҳам тайёр. Тарафларнинг вакиллари зални бориб кўришга ҳам улгуришибди.

Шартнома маҳаллий вақт билан бугун кечқурун ёки эртага эрталаб имзоланиши кутилмоқда.

Ғарбнинг яна бир бош оғриоғи бўлган Юнонистон масаласида ҳам ечим топилганга ўхшайди.

Аввалги ҳукуматни ЕИнинг қўғирчоғига айланишда, ЕИнинг қарзлари остида давлатни ботиришда айблаб, бир неча ой аввалги парламент сайловларида ғалба қозонган, ҳокимиятга келиши билан ҳамма иқтисодий муаммоларни ечишга ваъда берган сўлчилар коалицияси ва бу коалиция тарафидан Бош вазир этиб тайинланган Алексис Ципрас ҳеч нарсага қодир эмаслигини кўрсатди. У аввалига Россиянинг ёрдамига ишонди, Ғарбнинг санкциялари остида ботаётган Россия ёрдам беролмади. Айни замонда еврозонадан чиқиб, ЕИни крзисга киритиш билан ҳам қўрқитмоқчи бўлдилар, бу ҳам бўлмади.

“Ҳаракат” Агентлигининг “Юнонистон еврозонадан чиқадими, ЕИдан чиқадими ёки бутунлай йўқ бўли кетадими, ҳеч қандай фарқи йўқ, дунёда ҳеч нарса ўзгармайди” деган сўзларини Юнонистоннинг янги ҳукуматидагилар ҳам тушунишди, шекилли, реалликни ҳисобга оладиган қадамлар қила бошлашди. Бу қадамлар – аввалги ҳукуматнинг стратегиясини давом эттириш бўлиб қолмоқда. Яъни, Юнонистон аввалги қарзларни секин-аста тўлалаш ва белидаги камарини сиқиб, яъни давлат ҳаражатларини камайтириб, айни замонд, ЕИнинг иқтисодий системада ислоҳотлар ўтказиш бўйича талабларини бажариб, янги қарзлар олишга рози бўлаётгани кўринмоқда.

Бу масалалар бўйича, бугун куннинг биринчи ярмида ўтказиладиган Еврозона саммитида қарорлар олиниши керак эди. Аммо, саммит пешиндан кейинга қолдирилди. Сўнгги хабарларга кўра, Еврозона саммити ниҳоят бошланди, ҳозир давом этмоқда.

Бу икки масала бўйича кутилаётган натижалар олинса, яъни Эрон ва “Олтилик” шартномаси имзоланса, Юнонистон Еврозона талабларини бажариш мажбуриятни олса, Ғарбга тиш кўрсатиш мақсадида Уфада уюштирилган БРИКС-ШҲТ қўшма саммити бекорга ўтказилгани маълум бўлиб қолади.