09 July 2015
16:41 - Мўъжиза: Ислом Карим инидан чиқиб Уфага Нурсултон Назарбой билан айни замонда етиб келибди

БРИКС ва ШҲТ саммитлари бўладиган Уфада кўпчлик давлат раҳбарлари тўпланиб бўлган экан, Ислом Карим ҳали ҳам йўқлиги ҳақида бироз аввал хабар тарқатган вақтимизда, у Уфага етиб келгани русларнинг “Новости” Агентлиги тарафидан бир жумлалик хабар билан билдирилди. Наҳотки, Ислом Карим ҳам бу ерда икки тарафлама учрашувлар ўтказмоқчи?

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳам ўша дақиқаларда Уфага етиб келгани ҳам хабарларда айтилган. Сўнгги йилларда халқаро учрашувларда иштирок этиш фаоллиги билан ҳаммани орқада қолдириб келаётган Нурсулон Назарбой нима учун бу сафар Ислом Карим даражасига тушганининг сабаби – 6 июлда туғилган кунини ва Остона Кунини ношонлашдан кейинги чарчаш бўлиши мумкин.

Дарвоқе, “Новости” Агентлигининг хабарида Владимир Путин Уфада Нурсултон Назарбойга Александр Невский ордени топширишини ҳам билдирган.