07 July 2015
07:51 - Қозоқлар тайёрлаган 700 килоли бешбармоқ Гиннесс рекордлар китобига кирди

Пойтахт Остонанинг ошпазлари кеча тайёрлаган энг катта 700 килограмли бешбармоқ Гинесс рекордлар китобига киритилди, дейилади Казинформ тарқатган хабарда. Бошбармоқ Севишганлар паркида тайёрланибди. Уни ўлчаш пайтида Гиннесс рекордлар китобининг Туркиядаги офисидан вакил иштирок этганлиги ҳам хабарда айтилади.

Бундай катта бешбармоқнинг пишириш учун 500 кг гўшт, 300 кг гурунч, 300 кг ун кетибди.

Остона Куни сифатидан байрам қилинадиган 6 июлда тайёрланган бешбармоқни 20 ошпаз 3 соатда пиширибди.

Аслида, бизни бу каби хабарлар унча қизиқтирмайди, дейди мухбиримиз. Шу йил 8 июндаги хабарларимиздан бирида иқтисоди ўлаётган, профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган Ўзбекистоннинг ошпазлари Москвада “Палов культи” номли марафон ўтказишгани устидан кулган ҳам эдик.

Бешмармоқ масаласида қозоқлар устидан кулсак, ўзимиз кулгига қолган бўлардик. Чунки, Қозоғистонда ҳаёт даражаси Ўзбекистондан жуда юқорида. У ерда ўртча ойлик 700 доллар, бизда бор-йўғи 90 доллар. Шу сабабли, Остонадаги бешбармоқ устида кулишни истасак ҳам, уни “тўқликка шўхлик” дебгина баҳолашимиз мумкин бўларди.