07 July 2015
07:04 - Қизиқ: БМТнинг Бош котиби ҳам ҳалок бўлган 1961 йилдаги авиаҳалокат янгидан текширилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилгандан кейин унинг иккинчи Бош котиби бўлган швециялик дипломат Даг Хаммаршельд 1961 йили 18 сентябрда ҳозирги Замбия давлатнинг осмонида юз берган авиаҳалокатда ҳалок бўлган эди. У билан бирга учоқдаги 15 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган. Даг Хаммаршельд ўтағарбчи, СССР ва унинг атрофида НАТОга жавобан тузилган Варшава Шартномаси давлатларига очиқча қарши бўлганлиги сабабли, унинг ўлдирилишга СССРнинг алоқаси борлиги ўша пайтаёқ иддао қилинарди.

Мана орадан 54 йил ўтиб, шу йил март ойида жорийдаги БМТ Бош котиби Пан Ги Мун янги экспертлар комиссияси тузиб, ўша авиаҳалокатнинг тафсилотларини ўрганиш хусусида топшириқ берганди. Шу кунларда бу комиссиянинг ҳали узил-кесил бўлмаган доклади тайёр бўлибди. Бу ҳақда гапирган Пан Ги Мун аниқ бир нарса айтмаса ҳам, комиссия муҳим йўналишда иш олиб бораётгани, янги маълумотлар тўпланаётгани, бу маълумотлар “Хаммаршельднинг учоғи уриб туширилганми” деган саволларга жавоб бериш учун фойдали бўлишини тилга олган. Хуллас, комиссия ишини давом этирармоқчи.

Бу воқеа БМТ раҳабарларининг эсига 54 йилдан кейин тушиб қолиши тасодий бўлмаса керак, дейди мухбиримиз. Тахмин қилиш мумкинки, авиаҳалокатда советларнинг роли борлигини кўрсатувчи қандайдир маълумотлар олдинроқ маълум бўлган, энди улар комиссия номидан эълон қилинади ва улар ҳозир Ғарбнинг босими остида қолган Россияга қарши ишлатилади.