06 July 2015
22:06 - Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келди ва Шавкат Мирзаё ҳамда Ислом Карим билан учрашди
Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА ҳали оғзини ҳам очмаган бўлса-да, режимнинг қўғрчоқ ахборот воситалари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келгани ва Ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзаё ҳамда Президент Ислом Карим билан учрашгани ҳақида хабар тарқатиб бўлдилар.

Шавкат Мирзаё ишчи ташриф билан келган меҳмонни аэропортда кутиб олибди ва ўша ерда қисқа суҳбатлашибди. Бу учрашув ҳақидаги хабарларнинг биттагина қизиқ жойи бор. Ҳамма биладики, Ислом Каримнинг талаби билан Бош вазир ва бошқа ҳукумат аъзоларинг расми ҳеч қаерда эълон қилинмасди. Бугун эса Шавкат Мирзаёнинг Ҳиндистон Бош вазири билан расми эълон қилинди. Бу сенсацион расмни биз ҳам ўз хабаримизга илова қилмоқдамиз, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Нарендра Модининг аввал Шавкат Мирзаё, кейин Ислом Карим билан учрашувлари ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат. У Ўзбекистонга нима учун келгани ҳам маълум эмас.

Аммо, Нарендра Моди Ўзбекистонда бўлса ҳам бошқа ишларни унутмабди ва шу ердан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойни туғилган кунининг 75 йиллиги билан табриклаб телеграмма юборибди. Жойи келгани учун айтиш керакки, Владимир Путин Нутсултон назабойга телефон қилиб, уни юбилейи билан шахсан табриклабди.