06 July 2015
22:38 - Дунёнинг эс-ҳуши Юнонистонда, фақат “Ҳаракат” бундан узоқда, бунинг сабаби ҳам маълум
Бир маҳаллар илм-фан ва ҳатто демократиянинг асосларини яратган юнон халқи бугун оғир аҳволда. Бу нарса бирданига пайдо бўлмади. Юноналар ривожланиш даражасининг чўққиларига чиққанларидан кейин, уларнинг лидерлари янги чақириқларни (русчасига “вызовы”, инглизчасига “сhallenges”) сезмай қолдилар ва секин-аста Ғарбнинг энг қолоқ миллатига айландилар.

2008 йили АҚШда бошланиб бутун дунёга тарқалган аввал молиявий, кейин иқтисодий кризис кўрсатдики, Юнонистон ўша пайтгача ЕИнинг ёрдамида олинган жуда катта қарзлар билан яшаб келган ва энди у қарзларни тўлашга қодир эмас. Бундай оғир пайтда содда юнонлар прокоммунистик партияларинг “биз ҳамма нарсани “Во” қиламиз” сўзларига ишониб, шу йил 25 январь куни ўтказилган парламент сайловларида ҳокимиятга Синаспизмос партиясининг раиси ва Радикал Сўлчилар Коалициясининг лидери Алексис Ципрасни олиб келдилар.

Ҳокимиятга келган 40 ёшли бу болакай нима қилишни ҳам билмайдиган сиёсатчи эканлиги тезда маълум бўлди. Айнан унинг истаги билан кеча Юнонистонда референдум ўтказилди. Референдум қатнашчилари ЕИ ва Жаҳон Банки ҳамда Халқаро Валюта Фонди каби Ғарбнинг молиявий марказларининг талабларини қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида овоз беришлари керак эди. Талаблар, қўполроқ қилиб айтсак, юнонларга белдаги камарни сиқиш йўналишидаги маслаҳат ва талаблардан иборат эди.

Референдум натижаларига кўра, юнонларнинг кўпчилиги камарни сиқишга қарши чиқдилар. Ҳозир бутун дунё юнонларнинг референдуми натижасида ЕИ ва еврозона таҳлика остида қолиши ҳақида бонг урмоқда. Энг қизиғи, Ғарбнинг ахборот воситалари ҳам.

“Ҳаракат” бундай муҳим “воқеа”га шу кунгача мутлақо эътибор бермаётганинг ягона сабаби – биз Юнонистондаги воқелар на ЕИ на еврозона ва на Ғарбнинг аҳволига катта таъсир кўрсата олмаслигини аввалдан билардик, ҳозир ҳам биламиз. Юнонистон еврозонадан чиқадими, ЕИдан чиқадими ёки бутунлай йўқ бўли кетадими, ҳеч қандай фарқи йўқ, дунёда ҳеч нарса ўзгармайди. Бир маҳаллар дунёни тебратган Юнонистон ҳозир дунёга таъсир қилоладиган сифатга эга эмас.

Дарвоқе, ҳозир ўзбеклар ҳам айнан шу йўлдан кетмоқдалар. Ал Хоразмий, Ал Беруний, Мирзо Улағбек авлодлари кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорлар подасига айланишмоқда. Фақат “Бирлик”-“Ҳаракат”-“Эзгулик” учлиги миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш ва давлат сифатини йўқотган Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш йўлида фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг юнонлардан фарқли ўлароқ кечикмасдан бошлаган ишлари натижасида ўзбеклар миллат сифатига қайтадан эришадилар, Ўзбекистон давлати Марказий Осиё, Туркистон, Турк Дунёси ва умуман дунёдаги ўз мақесини қайтадан тиклайди.

Аммо, замонавий юнонлар бу каби учлик яратолмаганлари - уларнинг фожеасидир.