05 July 2015
20:21 - Ислом терроризми қаршисида англияликларнинг ҳам боши қотган, аммо, Абдураҳим Пўлатнинг таклифларини билишмайди

АҚШдаги энг обрўли нашрлардан бири бўлмиш “Вашингтон Пост” газетасининг кечаги, 5 июлдаги сонида эълон қилинган Гриф Витте (Griff Witte) исмли журналистнинг мақоласида айтилишича, Англияда 3 аёл, ҳар бир 3 боласи билан, эрларига ҳам айтмасдан Сурияга қочиб кетиб, ИШИДга қўшилган. Бу хабар инглизларни иккига бўлибди. Ҳокимиятдагилар мусулмонларнинг уйида ва умуман мусулмонлар жамоаси ичида нотўғри нарсалар бўлганидан хавфсираётган бўлсалар, бу тараф - полиция мусулмон аёлларни шундай қилишга мажбур қилаётганини айтаётганмиш. Табиий, бу тараф, яъни мусулмонлар, дейди “Ҳаракат” мухбири, майда-чуйда масалаларда ўзларининг диний эркинликлари бузилаётгани, масалан, ҳижоблиларга салбий муносабат кўрсатилаётгани каби нарсаларни назарда тутиб, бундан ғазабга келган диндошлари радикал йўлларга ўтаётганлари, ҳатто ИШИДга бориб қўшилаётганларини назарда тутишаётган бўлса керак.

Мусулмон жамоасининг лидерларидан бири Аляс Кармони “Нима бўлаяпти ўзи, жамиятда қутбланиш давом этмоқда. Ҳеч қандай ижобий натижаларга эришолмаяпмиз” деса, Буюбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон мусулмонлар радикал дунё қарашга қарши чиқмаётганларидан ва шу сабабли мусулмон ёшлар ИШИДнинг жангариларига ёки ИШИДнинг хотинларига айланиб кетишаётганидан ғазабланиб гапирибди.

Сурияга қочиб кетган 3 аёл яшайдиган Брадфорддаги мусулмонлар Дэвид Кэмероннинг гапларини провакация деб баҳолашибди, бу ердаги Мусулмон аёллар кенгашининг раисаси Селина Уллаҳ эса радикаллик ҳукуматдан чиқаётганини айтибди.

Каттагина мақолада келтирилган икки тарафнинг турли фикрларидан тушуниш мумкинки, 10 йил аввал Англияда ислом террористлари тарафидан бир қанча олдам ўлдирилгандан бери, ҳукумат террорнинг олдини олиш учун турли ишлар қилмоқда, аммо натижа йўқ.

Бўлмайди ҳам, дейди мухбиримиз. Чунки, америкаликлар каби англияликлар ҳам тушунмаётгандек, ислом радикализми ва терроризмнинг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридадир. Айнан, расман қабул қилинган тафсирга кўра, давлат исломий бўлиши керак, халифалик яратилиши керак, мусулмонлар шариат қонунлари асосида яшашлари керак. Табиий, эркакаларга 3 хотинли бўлиш ҳаққи берилиши керак, бутун одамзодни мусулмон қилиш йўлида ишлаш керак. Шундан келиб чиқсак, ўша эрларини ҳам ташлаб, болалари билан Сурияга кетган ва ИШИДга қўшилганлар ҳақли кўради. Айнан улар ҳақиқий мусулмонлардир.

Бундай жараёнларни олдини олишнинг ягона йўли, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётганидек, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Акс ҳолда, ислом терроризмининг илдизлари қуримайди.

Кўриб турибмиз, ҳозироқ минглаб мусулмонлар ҳатто Ғарб давлатларидан Сурияга бориб, ИШИДга қўшилмоқдалар. Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, бу жараёнларни тўхтатиб бўлмайди. ИШИД ёки ўшанга ўхшаган террористик гуруҳлар яқин орада Ғарб давлатларининг ичида тузилишга бошлайди.

Расмда – Сурияга қочиб кетган 3 аёлдан иккитасининг эри.