03 July 2015
00:49 - АҚШ томони Ўзбекистонга 20 та ҳарбий автомобиль ҳадя қилди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратлен ўз ҳукумати томонидан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига MAN TGM 13.280 русумидаги 20 та автомашина тақдим қилди. Бу ҳақда хабар қилган чегараларни қўриқлаш қўмитаси баёнотида: “Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги наркотиклар назорати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишувга биноан, 2015 йилнинг 29 июнь куни Америка томони Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари учун MAN TGM 13.280 русумидаги тўла тиркамали 20 та автомобил тақдим этди”, дейилади.

Маълумки, АҚШ ҳукумати 2005 йилги Андижон қатлиомидан сўнг Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроқ эмбаргосини эълон қилган ва бу санкцияилар “Бирлик”нинг сиёсий интеграция масаласидаги изчил чақириқларидан сўнг олиб ташланганди.