22 June 2015
19:23 - Туркиянинг боши параламент сайловларидан кейин ҳали ҳам дардда, ҳозирча ечим йўқ
7 июнда ўтказилган парламент сайловлари натижаларига кўра, Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисига 4 та партия кирди. Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси биринчи ўринни олди, аммо 550 кишилик парламентда 258 депутатга эга бўлди. Бунча овоз билан у ўз ҳукуматини тузолмайди, демак, коалиция керак.

132 ўринга эга бўлган Жумҳурият Халқ Партияси, ва ҳар бири 80 ўринга эга бўлган Миллиётча Харакат Партияси ва курдларга оид Халқларнинг Демократик Партияси на ўзаро, на АТП билан ҳали келишолмадилар. Тўғри, улар бир-бирлари билан тўғридан-тўғри мулоқот бошламадилар, аммо ахборот воситаларида уруш деса бўладиган жанжаллар билан оворалар.

Эртага янги парламентда янги дупутатлар қасамёд қиладилар, 28 июнда эса парламент спикери сайланиши керак. Бу масалада ҳам ўзаро келишувсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди.

Президент Ражаб Эрдўғон “Парламент раиси сайлангандан кейин ҳукумат қуришни ўзим танлаган одамга топшираман, у тузолмаса бошқасига бераман ва ҳоказо. 45 кун ичида ҳукумат қурилмаса, Конституцияга кўра янги сайловлар эълон қиламан” демоқда.

Умид қиламизки, дейди мухбирими,з Турк Дунёсининг энг катта мамлакати бўлган Туркия демократик йўллар билан ҳозирги боши берк кўчадан чиқади.