20 June 2015
01:12 - Тожикистон пойтахтида Ўзбекистоннинг вакили масхарабозлик қилди, мезбонларнинг вакили аҳволни кўпиртирди
Душанбеда 18 июнь куни ўтган МДҲ мамлакатлари чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг 73-мажлиси натижаларига кўра ташкил этилган брифингда Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари штаби бошлиғи Носирбек Усмонбековнинг Ўзбекистон давлат чегаралари ҳар қандай хуружга дош бериши, шу жумладан, Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳларнинг ҳар қандай ҳужумларини қайтаришга ҳам қодир эканлиги ҳақидаги гаплари устидан роса кулган эдик. Чунки, дунёнинг энг қашшоқ мамлакаталаридан бири бўлган Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетида армия учун ажратилган 60 млн доллар - кулгили даражада оздир. Бунча пулга жиддий армия яратиб ҳам бўлмайди, уни жанговор ҳолда тутиб туриб ҳам бўлмайди.Демак, ИШИД чегарамизга етиб келса, ишимиз битади.

ББСнинг русча хизматига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, ўша йиғилишда Тожикистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Шерали Хайруллов Афғонистоннинг Тожикистон билан чегаралари олдида экстремистик гуруҳларнинг фаолияти ошаётганидан хавотирда эканликларини биллдирибди. Тожикларнинг махсус хизматлари Афғонистон чегараларига яқин жойларда Толибон ва ИШИДнинг 2 мингга яқин қурролланган жангарилари борлигини аниқлашган эмиш. Улардан ташқари Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, Ансуруллоҳ, Жамоати-Таблигнинг ҳам жангарилари бор.

Бу гураҳлар Афғонистоннинг расмий кучлари билан жанглар олиб бормоқдалар Ўқ овозлари Тожикистондан ҳам эшитилиб қолади. Афғонистон расмийларининг ўзи Бадахшонни Афғонистон қисмининг 30 дан 70 фоизгачаси жангарилар қўлида эканлигини айтишаётган эмиш.

Бундай аҳволда Тожикистон ёрдамга муҳтож, аммо ҳали сезиларли ёрдам йўқ. Шерали Хайруллов Афғонистон тарафида тўпланаётган жангарилар охир-оқибатда Россия ва Хитойга ҳам хавф солишини алоҳида урғулабди.

Тожкистон вакилини ҳам жиддий қабул қилиш қийин. У Россия ва Хитойдан ёрдам олиш илинжида воқеларни кўпиртириб тилга олмоқда. Табиий, Афғонистонда ҳали Толибон бор, ИШИД ҳам ташкилотланаётган бўлса керак. Аммо, унутмайликки, у ерда ҳали АҚШ қўшинлари бор. Улар кўп эмас, аммо ИШИДнинг хавфи ошадиган бўлса, АҚШ ҳам ўз қўшинлари сонини орттиради. Акс ҳолда, исломчилар жуда тезлик билан Марказий Осиёни босиб оладилар.