19 June 2015
07:48 - Афғон наркотигининг бир фоизи Ўзбекистонда қолади
Қўшни Афғонистонда тайёрланаётган гиёҳванд моддаларнинг камида бир фоизи бу маҳсулотлар транзити коридори бўлган Ўзбекистонда қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг “Правда Востока” газетасида ёзиб чиқди. Нашрга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан гиёҳванд моддалар миқдорини камайтириш учун ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 1995 йилдаёқ ушбу масалаларни регламентация қилувчи халқаро келишувлар меъёрларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида ишлар олиб борилди. Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларнинг янги таҳрирлари, шунингдек, “Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.