19 June 2015
02:21 - Ислом Каримнинг учар поездига одамлар чиқмай қўйди
Шу йилнинг 20 июнидан “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поездлари сонини камайтирмоқчи. Бунга ягона сабаб йўловчилар сонининг камайиши, таннархнинг ошиб кетишидир. Энди “Афросиёб” бир кунда атиги икки маротаба ҳаракатланади. Бу ҳақда тарқатилган хабарлар тўғри бўлса, поезд Тошкентдан кунига бир марта соат 7:00да, Самарқанддан эса, икки марта - 17:00 ва 18:00 да юради.

Испания ширкатларининг тез юрар “Афросиёб” поезди “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналиши бўйича 2011 йил 8 октябрь кунида йўлга қўйилган. Тез юрар поезд 344 километр йўлни 2 соату ўн беш дақиқа ичида босиб ўтарди. Унинг максимал тезлиги соатида 250 километрни ташкил қилган, аммо нархларнинг ҳатто авиачипталардан ҳам қимматлиги йўловчиларнинг унга чиқмаслигига сабаб бўлди.