15 June 2015
20:14 - Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Ислом Карим билан учрашди
Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, Оқсарой қароргоҳида президент Ислом Карим Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Toмaс Бах ҳамда Осиё Олимпия қўмитаси раиси шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳни қабул қилди. Ўта сермулозамат ўтган учрашувда олимпиячилар Ислом Каримнинг спортга қаратаётган юксак эътиборини таъкидлаб ўтишди. Toмaс Бах Ислом Каримга Халқаро Олимпия Қўмитаси юксак даражали медалини ҳам топширибди.

Ислом Карим эса Олимпия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлар экан, нега Ўзбекистонда кейинги йилларда деярли олимпия чемпионлари чиқмаётганини, ўтган йили куз ойларида бўлиб ўтган Осиё Ўйинларида нимага Ўзбекистон термаси қозоқларлдан 2 баравар кам медаль олганини гапириб ҳам ўтирмабди.

Қолаверса, Ўзбекистон шундай аҳволдаки, Ислом Карим спорт билан эмас, ўлаётган иқтисодни ҳеч бўлмаса тирилтириш билан шуғулланиши керак.

Бошқа хабарларда айтилишича, Томас Бах ва Ал-Сабаҳ Тошкентдаги бир қатор спорт мажмуалари билан танишибди, спортчилар билан учрашибди.