15 June 2015
18:07 - Жиззахда буғдойзорга ўт кетибди, нима бўпти? Аммо, “Озодлик” радиоси учун шу ҳам муҳим хабар!

“Озодлик” радиосининг Жиззахдаги манбаларига асосланиб чоп қилган суратли лавҳасида вилоятнинг Жиззах туманидаги "Қаҳрамон" қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли буғдойзорнинг 10 гектарга яқинига ўт кетган ва ҳосил нобуд бўлган. Ҳозирда ҳокимият, ИИБ, ФВБ ва ЁХБ ходимлари ёнғин сабабларини ўрганишмоқда экан.

Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси дастлабки суриштирув натижаларини 16 июнь куни чиқлашини маълум қилган.

Бунақа хабарлар билан бутун дунё матбуоти тўла, дейди мухбиримиз. 21 асрда ҳар бир ерда катта автоҳалокатлар, катта ёнғинлар, террорга алоқаси бўлмаган катта портлашлар, демак, бу воқеларда ўлган ўнлаб инсонлар ҳақида хабарлар берилади. Бундай хабарлар ҳам керак. Аммо, дунё ахборот воситалари Ўзбекистон режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан фарқли ўлароқ, жиддий хабарлар ҳам тарқатадилар. Мамлакаларнинг фундаментал муаммоларини кўтарадилар, уларни анализ қиладилар, экспертларнинг фикрларини эшиттирадилар, келажак учун прогнозлар берадилар, ҳукумат ва мухолифатга сўз берадилар. “Озодлик” радиоси ҳам ҳукуматнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири, МХХ назорати остида фаолиёт олиб боради. У ерда “Бирлик” сўзини ёки Абдураҳим Пўлатнинг исмини айтиш тақиқланган.

Табиий, бу радиога Жиззахда 10 гектар ерга ўт кетса хабар қилиш ҳаққи берилган. Аммо, шу ҳам жиддий хабар бўптими?