11 June 2015
11:18 - Фоҳишахона сақлаш ва ташкил этишга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш ҳақидаги моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

Яъни Жиноят кодексининг 131-моддаси (Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилиб, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши ва бу қилмишнинг олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши таъкидланди.

Қонуншуносларга кўра, кейинги йилларда Ўзбекистонда фоҳишахона фаолиятини йўлга қўйиш ва одам савдоси жинояти бир неча бараварга ошиб кетган. Маълумки, Ўзбекистон режими нимага қўл урса, натижа кутилганнинг темкариси бўлади. Демак, Ислом Карим фармонининг асл мақсади - ишсизлик гирдобида қолган Ўзбекистонда ишсизликни фоҳишахоналар сонини орттириш ҳисобига камайтириш бўлса керак.