11 June 2015
09:46 - Буюк курашчи Мустафо Жамил оғанинг Қирғизистонда хўрлангани аламида ёзилган шеър

Жаҳонгирзодалар, хонзодалар --
Турклар сиғмай қолди Турк ерларига.
Туркистонзодалар, Туронзодалар --
Турклар сиғмай қолди турк ерларига.

Йўлбарслар ўрнини олди подалар
Норларнинг ўрнини олди модалар.
Норларнинг ўрнини олди мочалар
Турклар сиғмай қолди турк ерларига.

Тўрига тутунни ўтказса осмон,
Юлдузлар ломакон, қуёш ломакон.
Сотқинлар тўрлади тугади Турон,
Турклар сиғмай қолди турк ерларига.

Бобом Ўғизхондан қолган ибора;
Барча муаммога ягона чора.
Хоинлар бошидан қурсак минора!
Турклар сиғмай қолди турк ерларига.

Юсуф Жума
6 июн 2015йил