09 June 2015
23:25 - Ўзбекча қарор: нон излаб кетган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, вақти келади, Ислом Карим жазоланади

“Инсон ва қонун” газетасининг хабарига кўра, Фарғонада истиқомат қилувчи аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Хабарга кўра, аёлнинг турмуши бузилгач, тирикчилиги ўтмаган ва қизчасини қўшни аёлга қодлдириб, хорижга ишлаш учун кетган. Қўшни аёл эса ваъдага вафо қилмай қизалоқни ҳуқуқ-тартибот идораларига топширган.

“Фарғона шаҳри ҳокимининг буйруғи билан қиз меҳрибонлик уйига топширилган. Тўққиз ой мобайнида ўзи ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган, қизидан хабар олмаган аёл эса оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган” дейилади хабарда.

Бугун ҳар қандай ўзбек аёлининг қисматига дохил бўлиши мумкин бўлган бундай воқеага ҳакамлик қилиш ниятимиз йўқ, аммо суд мамлакатдаги иқтисодий танг аҳволни, Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими мамлакатни атайлаб шу аҳволга солаётанини ҳисобга олиб, Ислом Каримни жазолаши керак эди. Вақти келади, айнан шундай бўлади.