09 June 2015
22:54 - Ўзбекнинг ўлиги Россияда хор бўлди, ўзбеклар қачон миллат бўлади?

«Сибинфо» нашрининг ёзишича, Россиянинг Новосибирск вилояти Заельцов туманида ўлдириб кетилган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ўликхонага келтирилди, аммо унинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаётир. Маҳаллий эвакуация хизматининг «Вконтакте»даги саҳифасида ёзув қолдириб, унинг шахсига ойдинлик киритишни сўраган. Маълум бўлишича, ҳамюртимиз бўғизланган, унинг томоғи ўткир жисм билан кесилган.
Эвакуация хизмати бу ҳақда воқеадан хабардорлардан ёрдам сўраган ва полицияга телефон қилишларини билдирган.

Ўзбек халқи ўзининг эртаги куни билан ҳам қизиқмадиган ҳолга тушиб, овқат ейишдан бошқа нарсани ўйламайдиган бўлиб қолган экан, ўзбеклар ҳама ерда хор бўлади. Бу аҳводан чиқиш учун авваламбор ўзбекларни, чиройлирроқ қилиб айтсак, ғафлат уйқусидан уйғотиш, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсалар билан қизиқишга ўргатиш керак. Аслида, бу қилиб бўлмайдиган иш, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, аммо биз қилиб бўлмайдиган ишни қилишга киришганмиз ва қиламиз. Ўзбеклар истаса ҳам, истамаса ҳам, уларни қайтадан миллат қиламиз.