29 May 2015
18:12 - Тожик полковниги ахмоқми ёки ёки ҳақиқий мусулмон?

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги махсус тезкор бўлинма собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг “Исломий Давлат” сафларига қўшилгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа орқали полковник Сурияда экани ва ИШИД сафига кирганини таъкидлади. Россия ва АҚШда ҳарбий тайёргарликлардан ҳам ўтган полковник ўз видео баёнотида Тожикистонга “жиҳод” учунгина қайтишини билдирган. Полковник Ҳалимов ўзидаги бундай ўзгаришни Тожикистонда мусулмонларга бўлаётган тазйиқлар билан изоҳлайди.

Тожикистонда полковникни қоралаш кампаниясини бошлаб юборилди. Бугун у бошчилик қилган бўлинма аскарлари матбуот орқали ўз бошлиқларига бўлган нафратини тўкиб солишди, кампания давом этмоқда.

Аслини олганда, полковник Ҳалимов ҳақиқий мусулмон эканлигини ва ўз динининг ҳимояси учун жангга кирганини эътироф қилишга мажбурмиз. Чунки, динимизга кўра, давлат исломий бўлиши керак, шариат қонунлари бўйича яшашимиз, эркакаларга учта хотин олишга рухсат беришимиз керак ва ҳоказолар. Аммо, на Тожикистонда, на Ўзбекистонда ва бошқа мутлоқа кўпчилик ислом давлатларида бундай нарслар йўқ. Бечора Гулмурод Ҳалимов ўз мамлакати Тожикистонда яна иккита хотин олиш ҳуқуқидан ҳам фойдалана олмасди.

Шуларни кўриб туриб, исломий нормаларни тиклаш учун ҳеч нарса қилмаётган ва Тожикистон, Ўзбекистон каби атеистик режимларини мақташ билан овора бўлиб юрган ислом уламолари ва ҳамма масчитларнинг имомлари дарҳол тошбўрон қилиниши керак. Гулмурод Ҳалимов ўз мамлакатига қайтса, айнан шундай қилдиради.

Бунинг олдини олиш йўли ҳам бор. Қуръоннинг ҳазир амалда ишлатилаётган хато тафсири тузатилиши, Исломда инқилибий ислоҳотлар қилиниб, дунёвийлик/секуляризм принципи қабул қилиниши керак.