28 May 2015
16:42 - Жаҳоннинг энг машҳур ЭКСПО кўргазмасининг бу йилгиси Италияда бўлмоқда, кейингиси Қозоғистонда бўлади
“ЭКСПО-2015” биз учун Остонда ўтказиладиган “ЭКСПО-2017”дан олдин жуда муҳим мини-репетиция бўлди, дейди “EXPO Milano-2015”нинг Қозоғистон секцияси Бош комиссари Ануарбек Мусин. 2 қаватли 3250 кв метрлик экспозициямининг номи – “Қозоғистон – имкониятлар мамлакати”. Кўргазмамиз уни кўришга келганлар сони бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Казинформ агентлиги билдиришича, кўргазмадаги Қозоғистоннинг биносини 17 млн еврога Facts and Fiction (Германия) ширкати яратган. Ҳар бир келган одамга қимиз берилмоқда. Кўргазмада Қозоғистон олманинг ватани (??) эканлигини кўрсатувчи махсус бўлим бормиш.

Италиянинг шимолий пойтахти ҳисобланадиган Милан шаҳрида ўтказилаётган “EXPO Milano-2015” “Планетани тўйдириш. Ҳаёт учун энергия” мавзусига бағишланган.

“ЭКСПО-2017” Остонада ўтказилиши яна бир марта Қозоғистоннинг кучини кўрсатмоқда. Ўзбеклар ҳозирча Тошкентда бу каби тадбирлар ўтказини орзу ҳам қилолмайдилар.