27 May 2015
14:28 - Бечора ўзбеклар: Қозоғистонда 400 дан ортиқ мардикор юртдошимиз жавобгарликка тортилди
Ўзбекистонлик мардикорлар Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилоятида маҳаллий миграция қонунларини бузганликда айбланиб қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг сони 400 дан ортиқ экани айтилмоқда. 5 кун давом этган “Мигрант-2015” оператив-қидириув и амалиёти натижасида ушлангани айтилмоқда.

“Ноқонуний муҳожир - 2015” операцияси доирасида ҳибсга олинган ўзбекларнинг аксарияти мамлакатдан депортация қилинган, уларнинг бир қисми суд ҳукми билан жаримага тортилган.