26 May 2015
09:32 - Туркиянинг Адана шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Нурсултон Назарбой исми берилди

Бу хабарнинг сенсацияон жойи йўқ, чунки, бу мамлакатда аллақачон Нурслтон Нзарбойнинг бюсти ҳам ўрнатилган. Кеча Оқ денгиз бўйидаги Адана вилоятининг маркази бўлмиш Адана шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Нурсултон Назарбойнинг исми берилди. Исм бериш маросимида Адананинг Анқара тарафидан тайинладиган губернатори, Адана шаҳрининг халқ тарафидан сайланадиган ҳокими, Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси қатнашибди.

Адана бир вақтлар, аниқроғи, ўтган асрнинг 50-чи йилларида афғонистонлик ўзбекларга бағрини очган Туркияниннг биринчи шаҳри эди. Асосан бозор билан шуғулланадиган ўзбекларнинг кўпчилиги тезда Истанбулга кўчиб кетдилар. Лекин, уюшмаган ўзбеклар ҳамма ерда бўлгани каби Туркияда ҳам ўзларини кўрсатолмадилар. бу мамлакатда бироз сезадиган из қолдиролмадилар. Уларнинг ўрнини энди қозоқлар эгаллаётгани табиийдир.

Эслатиб ўтиш керакки, аҳолисининг сони билан Адана Туркиянинг 6-чи буюк шаҳридир. Бу ерда 2,2 миллион одам яшайди.