26 May 2015
00:54 - БМТ Бош Котиби Ўзбекистонга келади
Шу йилнинг 12 июнида БМТ Бош Котиби Бан Ги Мун Ўзбекистонга келади. Бош Котиб Ўзбекистонга Душанбеда сув муаммосига бағишланиб, 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро анжумандаги иштирокидан сўнг кириб ўтишни режалаштирган. Унинг мамлакатимизга ташриф доирасида Президент, ҳукумат вакиллари ҳамда жамоат ташкилотлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

БМТ Бош Котиби Ўзбекистонга сўнгги марта 2010 йилнинг апрелида келган ва Бош вазир Шавкат Мирзиё ҳамроҳлигида Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларда бўлган. Шунингдек, Бош Котиб ўшанда минтақавий ҳамкорлик, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни муҳокама қилган.