19 May 2015
22:44 - Нон излаб кетаётган 6 нафар ўзбек ҳалок бўлди
Қозоғистонннинг “Телеграф” агентлиги хабарига кўра, Атирау вилоятининг Жилиой туманидаги Кулсари-Бейнов трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси чоғида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Маълум бўилишча, LADA Largus машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, КАМАЗ юк автомобили билан тўқнашиб кетган. Енгил автомобиль ичидаги 6 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир нафари шифохонага ётқизилган.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, тахминларга кўра, улар Россияда ишлаш учун кетишаётган эди.