19 May 2015
07:02 - Бечора Россия: Иккита рус ҳарбийси Луганскда Украина тарафидан қўлга олинди, Россия бошқа ҳарбийларини олиб қочишга бошлади

Кеча Киевда 16 май куни Украина қўшинлари тарафидан Луганскда қўлга олинган иккита ярадор рус диверсанти ҳаммага намойиш қилинди. Россия бу икки ҳарбий Россия армияси одами эканлигини тан олди, аммо улар 17 май маълумотларига кўра Россия армиясида эмасликларини иддао қилди. Россиядек давлат бир кун ичида ўз ҳарбийларидан воз кечишга улгурибди. Шундай бўлса ҳам, бу икки ҳарбийни озод қилишни талаб қилибди. Бечора руслар отдан тушсалар ҳам, эгардан тушгилари келмайди

Расмдаги икки ярадор Александр Александров ва Евгений Ерофеев ўзлари ҳақида тўла маълумот бериб улгуришларига қарамасдан, Россия улардан воз кечиши - Россиянинг шармандали аҳволининг кўрсатгичидир.

Айни замонда, Россия ўз назорати остидаги Луганск вилоятининг Брянк шаҳридан Россия Бош штабига боғлиқ Разведка Бошқармасининг махсус вазифалар бажарувчи 3-чи бригадасини тезлик билан олиб чиқиб кетаётгани маълум бўлди.

АҚШ ва Ғарб Украинага нафақат молиявий, балки, тўғридан тўғри ҳарбий ёрдам беришга бошламоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, Россияга қарши киритилаётган санкциялар ҳам қўшилиб, Россияни тиз чўкишга мажбур қилиши шубҳасиздир.