19 May 2015
06:39 - Dow Jones индекси ва нефть нархидаги чиқиб-тушишлар ҳақида
“Ҳаракат”нинг хабарларидан маълумки, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси бироз ўзгарса, дунёда бунга жиддий сабаблар қидирилади. Ваҳолангки, кўп параметрли катта системалардаги ҳар бир ўзгаришга сабаб қидиравериш ножиддийликдир. Бундай системаларда барқарорилик пайтида ҳам катта бўлмаган зиг-загли ўзгаришлар бўлиб туради. Уларни кузатиш керак, аммо катта эътибор беришга эҳтиёж йўқ. Табиий, катта ўзгаришлар бўлса, уларни анализ қилиш, ўзгаришларнинг сабабаларини қидириш керак ва муҳимдир.

Худди шу фикрлар жаҳон бозорларидаги нефтнинг нархига ҳам тегишли. Маълумки, Ғарбнинг Россияга қарши санкциларидан аввал жаҳон бозорларида нефтнинг бир баррели 110 доллардан ҳам юқорида эди. Санкциялар киритилгач нефтнинг нархи ўпирилиб тушди. Европада 60 доллар атофига тушса, АҚШда 50 доллар атрофига тушди.

Мана энди сал кам ҳар куни жаҳон ахборат агентликлари ўта жиддий равишда “бугун нефнинг нархи фалон сабаб билан фалон долларга тушди ёки чиқди” деб хабар берадилар. 1-2 кундан кейин тескари ҳолат юз беради. Экспертлар ўта жиддийлик билан фалон сабабга кўра нефтининг нархи чиққани ёки тушганини эълон қиладилар.

Аслида, нефть нархи ҳам, худди Dow Jones индекси каби зиг-загли ўйнаб туришини тан олиш лозим. Яъни, дунё агентликлари бу масалани ҳам “Ҳаракат”дан ўрганишса ёмон бўлмасди.

Айни замонда, ҳалигача коммунистик иқтисодда яашаётган Ўзбекистонда бундай нарсалар йўқлигини минг афсуслар билан эслатиш лозим. Ўзбекисонда бозор иқтисоди йўқ, бизда Dow Jones каби индекслар йўқ, нефтнинг нархи қандай ўзгараётгани ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили қабул қилинган бўларди. Бизда биттагина бозор бор – валюталарнинг қора бозори. Аммо, долларнинг қора бозордаги нархини ҳам “Ҳаракат”дан бошқа ҳеч қандай ахборот воситаси тилга ҳам олмайди.