18 May 2015
22:46 - Бош прокуратура нашри сотилмай қолган лавозим хусусида ёзди, сотилганлари ҳақида ёзолмайди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри Қарши шаҳридаги “Евроқурилиш” номли ширкат раҳбари Қувондиқ Рўзиевнинг “қора қилмиши” ҳақида ёзди. Маълум бўлишича, тадбиркор Қувондиқ Рўзиев қишлоқдоши Шуҳрат Рўзиевнинг вақтинча ишсиз юрганини, уйида тўплаб қўйган анчагина пули борлигини яхши биларкан. Газетанинг ёзишича, соддагина Рўзиев Қашқадарё вилоят насос станциялари бош¬қармаси бошлиғи лавозимини кўзлаган ва тадбиркор орқали “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” ширкати раҳбариятига пора берган.

Иш ўхшамаган, лавозим ваъда қилган тадбиркор пора берувчининг пулини қайтариб олиб беролмаган. Шу боисдан узоқ йиллар умрини панжара ортида ўтказади. Эътибор беринг, Ўзбекистонда ишга дойлашиш учун пора бериш бу Афғонистонда наркотик сотиб қўлга тушишдек гап. Шундай экан, “Ҳуқуқ” ростакамига ҳуқуқ бўлса, пора билн боғлиқ барча тафсилотларни очиқлаши, лавозимга кўз тиккан бечора “жабрланувчи”нинг портретини чизиб бериши керак эди.