15 May 2015
09:47 - Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда яна етакчимиш
Global Firepower номли ҳарбий соҳага ихтисослашган таҳлилий портал дунëдаги 126 мамлакат армияларининг қудратини чамалаб, янги рўйхат тузди. Унда бизнинг Ўзбекистон Бельгия¸ Португалия¸ Хорватия ва Сербия каби евродавлатлардан олдинга чиққан. 126 таликнинг 54-ўрнини банд қилган Ўзбекистон¸ Марказий Осиëдаги энг қудратли армияга эга деб топилибди.

Портал ҳисобича¸ Ўзбекистон армияси 420 дона танк¸ 715 та бронетранспортер¸ 109 та ракета тизими¸ 69 та қирувчи самолёт ва 25 та жанговар вертолëтга эга. Мамлакатнинг йиллик ҳарбий бюджети 70 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиб, у йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ўзбекистоннинг қўшниси Қозоғистон 66¸ Қирғизистон 78¸ Тожикистон 81¸ Туркманистон эса 90-ўринга қўйилибди.

Global Firepower қайси кўрсатгичлар бўйича Ўзбекистонни 54-чи ўринга қўйганини тушуниш қийин. Аммо, қашшоқ Ўзбекистондек давлатнинг бир йиллик ҳарбий бюджети бор-йўғи 70 миллион АҚШ доллари атрофида бўлса, бундай бюджетга яшаётган армия бирон нарсага қодирлигига содда одамларгина ишониши мумкин.

Ҳа, дарвоқе, дунëнинг ҳарбий жиҳатдан энг қудратли учлиги, кутилганидек, АҚШ, Россия ва Хитой экан.