08 May 2015
17:13 - Ўзбекистон ва Британия ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилмоқчи
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, Ўзбекистон ва Британия ҳарбий қўмондонлиги ўзаро ҳамкорлик борасида иккита шартномани имзолаган. Хусусан, Тошкентда Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Б.Тошматов ва Британия мудофаа вазирлигининг халқаро хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Ник Гурр икки давлатнинг 2015 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлиги ва ҳарбий таълим соҳасида ўзаро келишилган.

Хабарларда айтилишича, имзоланган шарнтномаларга асосан ўзбек ҳарбийлари Британияда тажриба алмашиш ва малака ошириш имкониятига эга бўлади.