08 May 2015
15:44 - Бечора Ислом Каримнинг хўжайини Путин уюштираётган байрамига боришга ҳам ҳоли йўқ

Бу ҳақда аввал ҳам хабар қилинганди, аммо кеча тонгда Интерфакснинг Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб тарқатган маълумоти мавзуга қайтишга мажбур қилди. Гап шундаки, Россия Президенти ёрдамчиси президент Ислом Каримни Кремлдаги парадга келади, деган ишонч билан гапирди. Ўзига хос шовинистик характерга эга рус матбуоти Ислом Каримнинг келиш-келмаслиги масаласини жиддий мавзуга айлантирди.

Кеча тушдан сўнг Ислом Каримнинг матбуот хизмати унинг Кремль тадбирларига узил-кесил бормаслиги ҳақида хабар қилган.

Маълумки, Ғарбнинг санкциялари остида чўкаётган Владимир Путин эртага бўладиган байрам парадини ўзининг шахсий тадбири сифатида кўрмоқда. Унинг вассали Ислом Карим буни жуда яхши билади. Аммо, у бечора ҳозирги соғлиғи билан Москвада парадга бориш, МДҲ лидерларининг йиғилишида ва яна турли учрашувларда иштирок этишга қодир эмас. Уни турли дори ва наркотиклар билан бир неча соатга одам ўхшатиб кўпчиликнинг олдига олиб чиқиш мумкин, аммо журналистлар билан тўладиган Москвада Ислом Карим ўзининг ҳақиқий аҳволини яширолмаслиги аниқ. У Путинга телефон қилиб ва унинг ҳамма тешикларини ялаб, унинг байрамига соғлиги туфайли боролмаслигини айтгани ва Москвага бормасликкa рухсат олгани ҳам ўз-ўзидан маълум.