07 May 2015
23:14 - Куннинг латифаси: Шимлоий Корея Оқ Уйга ҳужум қилишга тайёр, Ислом Каримчи?

The Guardian дек нуфузли нашрнинг хабар беришича, Шимолий Корея АҚШ президентларининг расмий қароргоҳи бўлган Оқ Уйга ҳужум қилишга тайёрлигини маълум қилган. Шимолий Кореянинг Мудофаа бўйича Миллий кўмитаси ва мамлакат раҳбари Ким Чен Ин 1,2 миллион аскардан иборат корейс армияси Оқ Уй, Пентагон сингари истеҳкомларни йўқ қилишга қодир. Бу борада ҳар қандай қуролни қўллашга тайёр.

Расмий Пхеньян АҚШни “террорчилик хандаги” деб атаб, Sony Pictures компаниясига қилинган киберҳужумда Шимолий Кореяни айблагани учун АҚШ президенти Барак Обамани қоралаган.

Хуллас, шунақа, диктаторларнинг ҳаммаси бир гўр. Масхарабозликдан бошқа нарсага қодир эмаслар. Ислом Карим шунқа, Туркманбоши шунақа эди, Ким Чен Ин ҳам ўшалардан қолишмайди. АҚШ ҳозир Ўзбекистонга қарши санкциялар киритса, Ислом Карим ҳам Оқ Уйни йўқ қилишга қодир эканлигини айтишга бошлаган бўларди. Яхшиямки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ЕИни ҳам, АҚШни ҳам Ўзбекистонга қарши санкциялар киритишдан ўз вақтида воз кечтирганди.