04 May 2015
22:20 - Адлия мулозими ҳибсга олинди, унинг Фуҳуша иши билан алоқадорлиги айтилмоқда
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинди, деб хабар қилди Озодлик радиоси ўз манбаларига таяниб. Радиога кўра, 43 яшар бу одам шу пайтга қадар Қозоғистонда яшириниб юрган экан.

Маълумотларга кўра, Жаҳонгир Ғуломов 2013-2014 йилларда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи, МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаев билан жиноий ҳамкорликда “ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштириш”да айбланган. Шунингдек, Жаҳонгир Ғуломов Жавдат Шарифxўжаев билан биргаликда Ўзбекистон президентининг Фуҳуша лақабли тўнғич қизи Гулнора Каримовага оид мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашган. Кейинчалик эса унинг ўзига ҳам иш очилган.