03 May 2015
21:47 - Балтиморда полиция тарафидан ушланган қора танлини ўлдирган полициячи ҳам қора танли бўлиб чиқди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШдаги Мэрилэнд штати маркази Балтиморда полиция тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қора танли эркак киши полиция изоляторида бир ҳафтача аввал оламдан ўган эди.

Ўшандан бери шаҳарда Мэрилэнднинг ўзида, кейин бошқ баъзибир штатларда ҳам асосан қора танлилардан иштрокида оммавий норозилик намойишлари бўлмоқда. Уларга кўра, қора танли одам полиция изоляторида ўлдирилган. 26 апрелда Балтиморда аҳвол жуда ёмонлашди. Намойишчилар полицияга тош отишди, полиция автомобилини ёқиб юборишди, баъзи дўконларни талон-тарож қилишди. Президент Барак Обама Мериленд штатининг прокурори ва Балтимор шаҳар мэри билан учрашиб, аҳволни муҳокама қилди. Ўша куни Мэрилэнд штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, Балтимор шаҳрида комендантлик соати жорий этилди. Ҳозир ўша ўлдирилган одамнинг исми Фреддик Грей эканлигини бутун дунё билади.

Ўтган жума куни бу воқеада буюк ўзгариш бўлди. Балтимор прокурори, 35 ёшли қора танли Мерилен Мосби Фреддик Грей ўлимига сабабчи бўлган 6 нафар полициячи устидан жиноий иш очилганини эълон қилди. Бу полициячиларнинг бири Фреддик Грей ўлимига тўғридан-тўғри сабабчи бўлгани, қолганлар унга истар-истамас ёрдамчи бўлиб қолганлари айтилмоқда. Айбланувчилар ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида озод қолдирилдилар.

Жиноий иш очилдими, демак, керакли органлар ўз ишларини қиладилар, айбдорлар керакли жазосини олади.

Аммо, қизиғи шундаки, бу 6 айбланувчининг ахборот воситаларидан эълон қилинган расмларига кўра, Фреддик Грей ўлимига тўғридан-тўғри сабабчи бўлган полициячи ҳам қора танлидир. Қолган 5 полициячининг бири қора танли аёл, яна бир айбланувчи ҳам қоратанли.

Бу нарса кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” мухбирлари ҳам таъкидлагандек, ҳар қандай нохуш воқеани дарҳол ирқчилик сифатида кўришга бошлаш тўғри эмас. Тирноқ остидан кир қидиришга бошланса, ҳар бир ҳолатда кимнингдир айбини "кўриш" мумкин.

Расмда – Фреддик Грейнинг ўлдирилгани прокурор тарафидан тан олиниши Балтиморда байрам қилинмоқда. Аммо, ҳали байрам қилишга эрта. Суднинг ҳукмини кутиш керак.