22 April 2015
01:15 - Ўзбекистонда рус тили бўйича ўтказилган умуммамлакат диктантида 18 киши қатнашганига ишонса бўладими?
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги Тoшкентдаги Рус маданият марказида рус тили бўйича ўтказилган “Оммавий диктант” акцияси ҳақида хабар қилди. Агентликнинг ёзишича, Ўзбекистонда илк бор ўтказилган оммавий тадбирда атиги 18 киши иштирок этган ва иштирокчилар россиялик ёзувчи Евгений Водолазкин ижодига мансуб матнни ёзишган.

“12 йилдан бери ўтказиб келинаётган “Оммавий диктант” акцияси доирасида 58 мамлакатнинг 153 шаҳрида диктант ёзиш ишлари бўлиб ўтди” дейилади агентлик хабарида. Лекин ҳеч бир мамлакатда Ўзбекистондаги каби кам иштирокчи қатнашиш ҳоли бўлмаган.

Аслида, Ўзбекистонда рус тилидан 18 киши диктант ёзишга қатнгашганига ҳам ишониш қийин, чунки, ўзбекларни ош ейишдан бошқа нарса қизиқтирмасдику. Агарда юқоридан буйруқ келса эди, миллионлаб ўзбеклар фақат русча эмас, чукчача диктант ёзишга ҳам ўтирарди. Бошқа тарафдан, ҳеч шубҳасиз, агар ўзбекистонликлар орасида она тилидан диктант ёзиш машқи ўтказилса, 18 киши ҳам қатнашмаслиги турган гап.

Расмда – Россияда диктантчилар.