21 April 2015
07:02 - Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақевга Нобель тинчлик мукофотининг Осиёдаги ўхшаши берилди
Қирғизларнинг 24kg Интернет нашрининг хабарига кўра Қирғизистоннинг биричи президенти Асқар Ақаевга 2002 йили Филлипинда таъсис этилган Гузи тинчлик мукофоти берилиш қарори чиқибди. Бу мукофот Барри Гузи исмли кишининг ташаббуси билан Филиппин Президентининг Фармони асосида яратилган ва машҳур Нобель тинчлик мукофотининг Осиёдаги ўхшаши ҳисобланади. Мукофот ҳар йили ноябрь ойининг тўртинчи чоршанбасида нишонланадиган Халқаро Дўстлик Куни Филиппиннинг пойтахта Манилада топширилади.

Мукофот бериш қарори эса, яна ўша Барри Гузи тарафидан яратилган Гузи тинчлик мукофоти фонди тарафидан чиқарилади. Фонд аъолари қуйидаги мамлакатларнинг вакилларидир – Юнонистон, АҚШ, Гонконг, Хитой, Филиппин, Янги Зеландия, Италия ва Англия.

Мукофотнинг асосчиси Барри Гузи Асқар Ақаевга макуб йўллаб, бу йилги мукофотлардан бири унга топширилгани билдирибди. Демак, мукофотни топшириш маросими 25 ноябрда бўлади. Мукофот эгаси уни топшириш маросимида бўлиши шарт.

Эслатиб ўтиш керак, Асқар Ақаев 1991 йил 31 августда президент бўлиб сайланган, 2005 йил 11 апрелда давлат тўнтариши йўли билан тахтидан ағдарилган. У 1991 йили декабрь ойининг бошида Бишкекдаги қароргоҳида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни қабул қилган.