20 April 2015
20:22 - БМТ Хавфсизлик Кенгаши делегацияси Тошкентда
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2001 йилда қабул қилинган 1373-сонли, 2005 йилги 1654-сонли ҳамда ва ўтган йилги 2178-сонли резолюцияларининг бажарилишини мониторинг қилиш учун Ўзбекистонга келган Хавфсизлик Кенгаши делегацияси Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроқўми директори Чжан Синьфэн билан учрашган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, мулоқотлар вақтида халқаро террорчилик, айирмачилик ва ақидапарастликнинг янги глобал таҳдидлари, хусусан, хорижий жангари-террорчилар, кибертерроризм ва бошқалардан келаётган таҳдидлар борасида фикр алмашилган.

Суҳбат якунида икки томон ҳам халқаро террорчилик қарши кураш масаласида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди, дейилади хабарларда. Кенгаш вакилларининг Ўзбекистон расмийлари билан учршувлари ҳақида маълумот йўқ.