20 April 2015
19:43 - Оддий сенсация: Бош прокурор Рашид Қодиров тўртинчи марта ишдан олинди
“Озодлик” радиоси Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодировнинг ишдан олингани ҳақида ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. Маълум бўлишича, ҳозирда меҳнат таътилида бўлган Қодиров президент саройига чақиртирилган ва унинг истеъфо аризаси олинган. Бош прокуратура тизимини вақтинчалик бошқариш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Ихтиëр Абдуллаев зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида Рашид Қодировнинг ишдан олингани ҳақида маълумот йўқ. Расмий сайтнинг идора раҳбарига доир бўлимида Қодировнинг исми ҳали ҳам турибди. 15 йилдан бери Бош прокурор бўлиб келаётган бу одамни “Озодлик” каби оммавий ахборот воситалари тўртинчи марта ишдан олди, лекин амалда нима бўлганини ҳеч ким билмайди, дейди мухбиримиз.

“Озодлик” радиосининг ҳокимият ичида ўз манбалари борлигига эса, аҳмоқ ҳам ишонмайди. Ўзбекистон МХХси ўзининг қўғирчоғига аллақачон айланиб бўлган америкаликларнинг бу радиоси орқали ўзига керак бўлган хабарлар тарқатиб келаётгани аввалдан маълум. Демак, яна бир навбатдаги ўйин ўйналмоқда.