20 April 2015
16:28 - Ўрта Ер денгизи бечора мусулмонларнинг қабристонига айланмоқда, у ерда яна бир кема чўкмоқда
Кечагина Ливиядан Италияга иш қидириб кетаётган мигрантлар тўла кема ҳалокатга учраши наижасида аввал 700 кишини ўлгани айтилди, кейин уларнинг сони 900 атрофида эканлиги ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу даҳшатли воқеа эскимасдан янгиси ўртага чиқмоқда.

Шу соатларда Ўрта Ер денгизида яна бир кема чўкмоқда. Унда 300 мигрант борлиги, камида 20 киши чўкиб кетиб бўлгани ҳақида Франс Пресс Агентлигига асосланиб хабарлар тарқатилмоқда. Табиий, бу кемадагилар ҳам ўз мамлакатларидаги қашшоқликдан қочаётга ва Европада яшаш орзуда юрган мусулмонлардир.

Қизиқ, Ислом уламолари мусулмонларнинг ғариб аҳволига қачон эътибор берадилар, Ислом дунёсининг қашшоқлиги - Ислом динининг айби билан бўлаётганини қачон тушунадилар ва қачон динимзда ислоҳотлар бошлайдилар. Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча Ислом дунёси ночор аҳволдан чиқолмаслигини қачон тан оладилар.