20 April 2015
11:37 - Жойи келса, НН ёлғон гапиришда ИКдан қолишмайди

Табиий, гап Нурсултон Назарбой ва Ислом Карим ҳақида кетмоқда. 1-2 йил аввал ИК Тошкендаги қандайдир йиғилишда “Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умри 71 йилдан ошганини” мақтаниб гапирганда, “Ҳаракат” Агентлигининг мухбирлари бу соҳада мутахассислашган Интернет сайтларида Ўзбекистонда ўртача умр 65 йил деб кўрсатилганини айтиб, ИКни ҳар доимгидек ёлғон рақамлар билан ўз халқини алдаб юришда айблашганди.

Бугун Олмотада қандайдир йиғилишда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти НН ўз мамлакатида ўртача умр 71 йилга чиққани билан мақтанди. Интернетдаги сайтларда эса, рақамлар бутунлай бошқача – Қозоғистонда ўртача умр 67,35 йил, дунёда 123-чи ўрин. Жумладан, эркакларники 61,9 йил, аёларники 72,8 йил. Қаранг, эркаклар билан аёлларнинг ўртача умрида жуда катта фарқ бор.

Ўзбекистон бу соҳада ҳам Қозоғистондан орқада. Бизда ўртача умр – 65,1 йил, дунёда 133-чи ўрин, эркаклар 61,6 йил ва аёллар 68,6 йил.

Жаҳонда ўртача умр бўйича биринчи ва иккинчи ўринда Андорра – 82,75 йил (эркаклар 80,4 ва аёллар 80,5) ва Япония - 82,15 йил (эркаклар 78,7 ва аёллар 85.6). Охирги, 192-чи ўринда Свазиленд – 32,2 йил (эркаклар 31,5 йил ва аёллар 32.6 йил).