20 April 2015
08:46 - Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли ҳақли, АҚШ ва дунёда мусулмонларга бошқача қарашади, ўзгариш бўлиши мумкинми?

Шу кунларда Вашингтонда бўлган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли Мэриленд штатининг пойтахт Вашингтонга яқин бўлган жойида қурилаётган Туркия-Америка Маданият Марказини ҳам бориб кўрибди ва кейин АҚШдаги исломий ташкилотларининг вакиллари билан овқатланибди. Унинг айтишича, Марказнинг очилиш маросимига келишни режалаштириаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон АҚШ Президенти Барак Обама билан телефонда гаплашган ва уни ҳам очилиш маросимига таклиф қилган. Обама бу қабулни принципиал қабул қилганмиш. “Принципиал” сўзидан тушунса бўладики, қарор ҳали узул-кесил эмас. Марказ яқинда очилишини айтган Чавушўғли аниқ вақт кўрсатмаган.

Мевлют Чавушўғли бу Марказ мусулмонларнинг намоз қиладиган жойи ҳам бўлишини урғулашидан тушунса бўладики, бу ерда одатдаги айёрлик қилинмоқда. Яъни, Марказ асосан масчитдан иборат бўлади, маданият иккинчи ёки учинчи ўринда туради. Обама, тўғрироғи, унинг маслаҳатчилари бунинг фарқига боришса, у Марказнинг очилишига келмайди.

“Миллиёт” газетасининг ёзишича, Мевлют Чавушўғли исломий ташкилотларнинг вакиллари билан овқатланиш пайтида мусулмонлар баъзи қийинчликлар билан юзма-юз қолганлари, исломофобия кучайиб бораётганини гапириб, “Бизнинг мақсадимиз Исломни тинчлик дини сифатида танитишдир. Ислом дини терроризмни хуш кўрмайди. Аммо, минг афсуски, Ал-Қоида ва ИШИД каби террористик ташкилотлар дунё миқёсида мусулмонларни ёмон отлиққа чиқармоқда. Ҳаммамизнинг вазифамиз, америкаликларга ва бу мамлакат расмийларига буни тўғри тушунтиришдир” дебди. У баъзи лоббичи ташкилотлар Туркия ва мусулмонларга қарши пропаганда ишлари олиб боришаётганини ҳам гапириб, армани лоббисини қоралабди.

Аммо, дейди мухбиримиз, Туркия вазири ҳам Ислом динига бўлган салбий муносабатнинг асл сабабларини тушунмаётгани кўриниб турибди. Чунки, Ислом дини давлат исломий эмас, дунёвий бўлиши кераклигини қабул қилмагунча, Ислом динига салбий муносабат ўзгармайди. Ислом дини ҳозирги хато принципларга асосаланишни давом этар экан, ўзгариши ҳам мумкин эмас.

Бундан ҳам муҳими, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, Ислом динёсида ривожланиш бўлмайди, Ислом дунёсининг келажаги бўлмайди.

Ражаб Эрдўғон ва Барак Обаманинг расми аввалги учрашувлардан бирида олинган.