20 April 2015
01:29 - Россия телеканалидаги шоуда ғалаба қозонган тошкентлик Сабина Мустаева мукофот пулини хайрия қилибди, Россиягами, Ўзбекистонга?

ТАССнинг хабарига кўра, Россия телевидениесининг Биринчи каналида уюштирилган “Овоз. Ёшлар” конкурсида 3 кишилик финалга чиққан тошкентлик 15 яшар хонанда Сабина Мустаева 18 апрель куни телетомошабинларнинг СМС орқали келган баҳолари асосида ғолиб чиқибди. У финалда Ғарбда машҳур бўлган Crazy (Ақлдан озган) ашулани айтибди. Бундан ҳам қизиғи, “Етим болаларга ёрдам беришни истайман” деган Сабина 10 минг долларлик мукофот пулини хайрия ташкилотларига беришини эълон қилибди. Офарин!

Аммо, минг афсуски, хабарларда Сабина ўз пулини Россиядаги ташкилотларга берадими ёки ўз мамлакатидагиларга, айтилмайди. Табиий, нима бўлганда ҳам, Сабинанинг бу қарори олқишга сазовор. Бироқ, Ўзбекистонннинг қашшоқлигидан келиб чиқиб, етимхоналаримз қандай аҳволда эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Шундай экан, бу ёш хонанда ҳозирданоқ ўз мамлакати ва унинг аҳволи ҳақида ўйлайдиган шахс бўлиб етишишини истардик.