19 April 2015
00:46 - Аёлларнинг бошида ҳижоб, пастда эса думбасини сиқиб турувчи шим. Нима қилиш керак?

Ҳозир Ғарб кўчаларида ҳижобга ўралган, айни замонда, танасини ҳар бир нуқтасини кўрсатиб турадиган даражада сиқиб турадиган шим кийган мусулмон аёлларни кўриш мумкин. Мусулмон аёллари, айниқса ёшлари ичида бундай юриш модага айланаётганини ҳам гапириш мумкин. Тарих кўрсатмоқдаки, Ғарбда нима бўлса, у секин аста ислом дунёсига ҳам кириб келади. Демак, Ўзбекистонга ҳам келади.

Хўш нима қилиш керак? Расмдаки каби шим кийганларни дарҳол тошбўрон қилишми? Шариатга кўра қилиш керак, аммо бошқа муаммо чиқади. Тош етишмай қолади. Демак, яна ўша савол ўртада: Нима қилиш керак?

Ҳа, дарвоқи, бу расм яна ҳам кўпроқ саволлар чиқариши, яна ҳам кўпроқ тошга эҳтиёж туғдириши муқаррар. Чунки, Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасидан олинган расмдаги аёл иштонсиз, белидан пасти яланғоч. Қип-яланғоч думбага шимнинг расми чизилган, холос.

Нима қилиш керак?

Ислом Карим ҳижобни йўқ қиламан деб ўйлайди, Ражаб Эрдўғон ҳаммани ҳижобга ўраш орзуси билан яшайди. Ҳаёт эса ўз йўли билан кетмоқда. Кўчада қип-яланғоч аёллар юришга бошлашди. Нима қилиш керак?