17 April 2015
02:36 - Қароқчи давлат тадбиркорларни давлат идораларидан ҳимоя қилишига ишонадиган аҳмоқ борми?
Мамлакатда бизнеснинг давлат идоралари томонидан текширилишини чекловчи янги қонун қабул қилинади, деб ёзмоқда маҳаллий матбуот. Ҳозирда парламентт муҳокамасида бўлган “Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг асосий мақсади бизнес фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш, тадбиркорлар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, қонунга итоаткор тадбиркорлар фаолиятига назорат қилувчи идораларининг аралашувини камайтириш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганмиш.

Маҳаллий қўғирчоқ ахборот воситалари ёзишича, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги, текширув ташаббуси ва уни амалга ошириш ўртасидаги мутаносиблик ва мақсадга мувофиқлик тамойиллари ҳам қонун лойиҳасидан ўрин олган эмиш. Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида қатор хориж давлатларининг қонунлари ўрганилган ҳамда таҳлил қилинганмиш. Жумладан, Германия, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Латвия, Литва, Молдова каби давлатларнинг тажрибаларидан фойдаланилганмиш.

Бундан нарсаларга аҳмоқ ҳам ишонмаслиги ўз-ўзидан маълум. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидан ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимингинг мақсади – ҳар қандай хусусий тадбирколликниннг ўлдириш, Ўзбекистон давлатини йўқ қилишдир. Бу қонун ҳам шу мақсадаги хизмат қилади.

Яқинда йиғинлардан бирида ТВга интервью берган президентликка номзод Акмал Саид Ўзбекистонда “Қонунлар ижроси тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши, бу ҳали дунё тажрибасида кузатилмаган ютуқ экани ҳақида гапирганди. Аслида масхарабозлик ва кулгили бир ҳол - қонунлар баржарилмайдиган мамлакатда унинг ижроси ҳақидаги қонун ҳам ожизлигини тушунмадиган бир ахмоқ давлатнинг давлат органларидан тадбиркорни ҳимоя қилишини мақтас керак. Мақтайверсин, миллатнинг душманлари миллат олдида жавоб берадиган вақт яқинлашмоқда.