13 April 2015
21:07 - Бош прокуратурадан сенсацион эътироф: Давлат ҳокимяти органлари раҳбарлари ҳам диний радикализмни тарғиб қилишмоқда
“Эзгулик” жамияти ўтган ҳафта Фарғонада 30 дан ортиқ диндорнинг “Ҳизбут-таҳрир” диний оқимига мансубликда айбланиб, судланаётгани ҳақида хабар қилганди. Бугун Ўзбекистон Бош прокуратураси ўша диндорлар қилмиши ҳақида хабар тарқатди.

Унда айтилишича, диний ташкилот тузиш, аудио-видео материаллар тарқатаётган, одамлар орасида ва Интернетда радикал ғояларнинг фаол тарғиботи билан шуғулланган гуруҳ орасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳам бор.

Хусусан, ўрисларнинг РИА-Новости агентлиги Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб, гуруҳ орасида Қувасой шаҳар ҳокимининг собиқ муовини, Олтиариқ тумани кассири ва вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси мутасаддиси ҳам борлигини таъкидлади. Ўзбеклар орасида диний радикаллашувнинг ўзига хос индикатори бўлган бу ҳол миллат келажаги учун қайғуридаги ҳам бир ватандошимизни хавотирга солиши керак.