13 April 2015
20:20 - Жаҳон Банки ўзбек фермерларга семинар ташкил қилмоқда, Адлия вазирлиги семинарга ҳужум уюштирадими?
Сарлавҳани бундай қўйишимизга сабаби бор, дейди мухбиримиз. Аввалги хабарларимздан маълумки, айнан Жаҳон Банки мутахассисининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари учун айнан шу молия муассасаси номидан семинар ўтказган пайтда, бу ўқув машғулотига Адлия органи миршаблар воситасида ҳужум уюштирган эди. Бу воқеа 18-19 март кунлари Жаҳон Банки мутахассиси “Эзгулик” фаолларига Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларини ўргатаётган пайтда юз берган. Энди эса мазкур халқаро институт фермерларга машғулот ўтказмоқчи.

Маълум бўлишича, Жаҳон Банки вакиллари “SGS Тошкент” компанияси ва қишлоқ ҳудудларини реструктуризация қилиш агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик фермерлар учун GLOBALG.A.P. сертификация тизими бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги принциплари юзасидан туркум семинарлар ўтказади.

Дастлабки семинарлар Тошкент, Фарғона ва Самарқандда бўлиб ўтган. Уларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳаси бўйича 15 нафар консультат ва 60 нафар фермер иштирок этибди. Ҳозирча Адлиянинг бу семинарларга босқини ҳақида хабарлар йўқ.

Балки, президентнинг янги муддати бошлагани туфайли ҳукуматдагиларнинг ақли киришга бошлагандир. Аслида, шундай бўлиши керак, чунки, президентнинг охири келмоқда, кейин жавоб бериш вақти келади.